08:19 / 21.11.2015
2645

Tesla хавфсизлик камаридаги носозлик туфайли 90 мингта машинани ортга чақиртириб олмоқда

Tesla компанияси хавфсизлик камарида носозлик бўлиши эҳтимолини текшириш мақсадида S моделидаги 90 мингта машинани ортга чақиртириб олмоқда, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Носозлик ҳайдовчилардан бири шикоят қилгандан кейин қайд қилинган. Ҳайдовчи орқа ўриндиқдаги йўловчиларга ўгирилганда хавфсизлик камари ишдан чиққан.

Компанияда бу носозлик билан боғлиқ авария ёки шикастлар қайд қилинмагани таъкидланди.

Ортга чақиртириб олинган машиналар эгаларига Tesla’нинг хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилиш таклиф қилинмоқда. Агарда камар нотўғри ўрнатилгани аниқланса, унда бу носозлик 6 дақиқада тўғрилаб берилиши таъкидланмоқда.

Top