16:53 / 21.11.2015
3819

"Уотфорд" жамоаси сардори "МЮ"га қарши ўйинга ўзининг маҳбуслик давридаги хонадошларини таклиф қилди

Англиянинг "Уотфорд" жамоаси сардори Трой Дини АПЛнинг 13-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўтказиладиган баҳсга қамоқдалигида ўзи билан бир хонада яшаган 6 нафар собиқ маҳбусни таклиф қилди. Бу ҳақда Би-би-си нашри хабар тарқатган.

Маълумот учун, Дини 2012 йилда 3 ой муддат давомида қамоқда бўлган. У кўчада муштлашгани учун 10 ойга озодликдан маҳрум этилганди.

"Уотфорд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

"Уотфорд" сардори ҳисобланадиган 27 ёшли ҳужумчи Трой Дини ушбу мавсумда 12та ўйинда 2та гол урган ва битта голли пас муаллифи бўлган. Жамоа айни вақтда 12 ўйиндан 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 11-поғонасидан ўрин олган.

Top