09:39 / 21.11.2015
4069

WSJ: АҚШ Париж терактлари туфайли интернет фойдаланувчиларининг ҳимояланган ёзишмаларини ўқишни истамоқда

Оқ уй ва АҚШ конгресси аъзолари Вашингтонга Apple, Google ва Microsoft компаниялари вакилларини чақириб, улардан дастурларнинг фойдаланувчиларига оид ҳимояланган ёзишмаларни ўқиш имкониятини тақдим қилишни сўрамоқчи.

The Wall Street Journal нашрида ёзилишича, бунга Париждаги теракт туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилиши зарурати пайдо бўлгани сабаб ҳисобланади.

Бироқ ҳозирча IT-индустриянинг бош иштирокчилари Париждаги воқеалардан сўнг ўз фойдаланувчилари ёзишмаларини ошкор этиш борасида фикрини ўзгартирганидан дарак берувчи аломатлар йўқ, деб ёзади нашр.

Бироз олдинроқ, АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Силикон водийсидагилар ИШИДга қарши курашда кўмак кўрсатиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Top