22:05 / 22.11.2015
4851

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 25 та авиазарба берди

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД жангариларининг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 25 та авиазарба берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда ҳарбийлар маълум қилган.
Таъкидланишича, Ироқда бешта зарба Рамади шаҳри атрофига берилган, оқибатда ИШИДнинг қурол-аслаҳа ва жанговор техникаси йўқ қилинган. Шунингдек, коалиция Ироқнинг яна 9 та шаҳрига, жумладан Синжар, Мосул ва Тикритга зарбалар берган.

Коалицияда маълум қилинишича, ҳужумлар пайтида бомбардимончи, қирувчи самолётлар ва учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланилган.

Сурияда Хасаки туманига берилган 5 та зарба оқибатида иккита автомобиль, учта иншоот йўқ қилинган ва бир неча жангари яраланган. Яна учта авиазарба Ал-Ховул ва Мара яқинига берилган.

Top