20:43 / 22.11.2015
5275

Денов туманида амалдорлар гуруҳи фуқарога йўл ўлчаб бериш баҳонасида ундан 30 млн сўм пул ундиришди

Сурхондарёнинг Денов туманида амалдорлар гуруҳи фуқарога йўл ўлчаб бериш баҳонасида ундан 30 млн сўм пул ундиришди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, тумандаги Тортувли ҚФЙ раиси Мўминжон Ходжақулов Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Тортувли ҚФЙ мутахассиси Юлдаш Заманов, Охтом маҳалласида яшовчи фуқаро Жамолиддин Нуритдинов ва Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Ибрагимжон Каримовлар билан тил бириктирган.
Улар фуқаро А. Ҳикматовга Тортувлидан 30 сотих ер ажратиб бериши лозим бўлган. Дастлаб 15 сотих ер ўлчаб берилган, қолган қисми ҳақида қарор чиқариб бериш учун фуқародан 15 млн сўм пул сўралган. Орадан бир муддат ўтиб, яна шунча миқдордаги пул пора тарзида олинган.
Ўлжаларини алдаш мақсадида амалдорлар унга ер расмийлаштирилгани ҳақида сохта далолатнома тутқазишган. Аммо бу ерлар бошқага тегишлилигини билиб қолган Ҳикматов тегишли идораларга мурожаат қилган.
Суд Ходжақуловни 6.5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Top