14:38 / 22.11.2015
2769

Малайзия бош вазири: Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатларининг АСЕАН билан ҳамкорлиги 2016 йилда яратилади

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН), Австралия, Канада, Ҳиндистон, Янги Зеландия, Жанубий Корея ва Японияни бирлаштирувчи дунёдаги энг йирик эркин савдо зоналаридан бирини жорий йил охиригача яратишга вақт етмайди. Буни Малайзия бош вазири Нажиб Разоқ Куала-Лумпурда ўтаётган АСЕАН саммитида тан олди.
“Биз дуч келган муаммоларни, шунингдек, ушбу келишувнинг қийматини инобатга олсак, бизга музокалара учун кўпроқ вақт керак”, - деди у.
Разоқнинг таъкидлашича, музокаралар 2016 йилда ҳам давом этади. Ҳамкорликни кейинги йил охиригача йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Top