11:02 / 22.11.2015
3042

ОАВ: британияликларнинг кўпчилиги мамлакатнинг ИШИДга қарши операцияга қўшилиши тарафдори

ИШИД давлатига қарши коалиция фаолияти бошланганидан буён биринчи марта Британия аҳолисининг кўпчилиги жангариларнинг Суриядаги позицияларини бомбалашни жадаллаштириш, шунингдек, Британия қўшинларининг ер усти операциясида иштирок этишини ёқлаб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг етакчи нашрлари хабар бермоқда.
Жумладан, Sunday Express’нинг маълум қилишича, британияликларнинг 56 фоизи кенг миқёсли операция бошлаш тарафдори бўлиб турибди. Бу нафақат авиазарбалар бериш, балки Сурияда террорчиларга қарши ер усти операцияларини ўтказишни ҳам назарда тутади.
“Айни пайтда бу рақам Яқин Шарқда ҳарбий ҳаракатлар бошлаш учун лакмус қоғозидир”, - деб ёзади нашр.

Top