15:09 / 22.11.2015
3999

Ўзбекистон трамвайлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон йил охирига қадар трамвай вагонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини батамом ҳал қилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, компаниянинг структур бўлинмаларидан бири – Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи айни пайтда “Тошшаҳартрансхизмат” паркида совет давридан қолган эски вагонларни модернизация қилиш ёки капитал таъмирдан чиқариш режасини кўриб чиқмоқда.
“Бугунга қадар бизга битта эски Татра Т-3М трамвай вагони берилди, у капитал таъмирлаш борасида ўзига хос тажриба базаси вазифасини ўтайди. Айтиш мумкинки, вагонни амалда бошқатдан теришади, ҳатто эски каркас қисман ўзгартирилади”, - деди агентликнинг суҳбатдоши.
Таъкидланишича, завод мутахассислари вагонни қайта жиҳозлашга киришиб кетган.

Top