22:54 / 22.11.2015
4277

Парижнинг шимолий вокзали кабутар туфайли эвакуация қилинди

Парижнинг шимолий вокзали электр кабелга урилган кабутар туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда 22 ноябрда International Business Times нашри маълум қилди.

Қуш симга келиб урилиши оқибатида чиққан кучли пақиллаш овози ва чақноқ портлаш ёки отишма каби қабул қилинган, деб таъкидламоқда Metro нашри. Полициячилар воқеа жойини текшириб чиқишган.

The Independent нашрининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди ва одамларда ваҳима уйғотди. Айни пайтда вазият барқарорлашган, вокзал ишчи тартибда ишламоқда.

Top