17:07 / 23.11.2015
2371

15 декабрь куни Қозоғистон Бутунжаҳон савдо ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланади

15 декабрь куни Найробида ўтадиган вазирлар учрашувида Қозоғистон Бутунжаҳон савдо ташкилотининг тўлақонли аъзоси деб эълон қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон иқтисодий интеграция масалалари вазири Жанар Айтжанова давра суҳбати чоғида маълум қилди.

“Биз ратификацияни тўлалигича ўтказдик, ва 15 декабрь куни Бутунжаҳон савдо ташкилотининг 10-вазирлик учрашувида Қозоғистон расман ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинади”, - деди Ж. Айтжанова.

Ўз навбатида, ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Волков Европа Иттифоқининг Қозоғистонга бозор иқтисодиётига эга мамлакат мақомини бериши кутилмоқда.

“ЕИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаси сифатида биз виза режимини енгиллаштиришга қарамоқдамиз. Бу масала ҳозирча узоқ вақтдан буён ечимини топмай келмоқда”, - тушунтирди у.

Бундан ташқари, расмий Остона АҚШдан Permanent Normal Trade Relations мақомини олиш ҳамда Жексон-Веник тузатишининг бекор қилинишини кутмоқда.

Top