16:59 / 23.11.2015
2596

Apple бармоқ изи сканерига эга OLED-дислпейни патентламоқчи

Apple компанияси бармоқ изи сканерига эга OLED-дислпейга патент олиш учун ариза берди.

№20150331508 рақамли ариза 2014 йилнинг май ойида ҳам берилган эди ва унинг номи “Бармоқ изи сканери ўрнатилган кремний-OLED дисплейи” деб номлаган эди. Дислпейнинг асосини кремний қатлами ташкил этади. Бундан ташқари дисплей OLED, рангли фильтрлар, сенсорли датчик ҳамда бошқа қатламлардан иборат.

Компания берган маълумотларга кўра, бу қатламлар экрандан дактилоскопик ҳамда оптик равишда фойдаланиш имконини беради. 

Top