15:41 / 23.11.2015
4343

Фук Дэт Бич исм-фамилияли австралиялик ўз исми туфайли Facebook`ка кириши 3 марта тўсиб қўйилди

Facebook маъмурияти Австралияда яшовчи, келиб чиқишига кўра вьетнамлик бўлган Фук Дэт Бичга ўз хизматларидан фойдаланишни тўсиб қўйди. Mirror нашрида ёзилишича, у киритган исм инглизчада (Phuc Dat Bich) сўкиниш маъносида жаранглаши туфайли шундай қарор қабул қилинган.

Ўз навбатида Фук Дэт Бич Facebook`ка нега бундай исм билан кирганига изоҳ сифатида паспорти суратини тармоққа жойлаштириб, ўзининг исми ҳақиқатда шундайлигини исботлаган. Шунда ҳам кўплаб интернет фойдаланувчилари унинг исми бундай "одобсиз" эканига ишона олишмаган.

23 ёшли Фукнинг паспорти сурати 124 мингта лайк йиққан ва 67 минг марта бошқа фойдаланувчилаонинг саҳифасида қайта нашр қилинган.

Унинг маълум қилишича, Фейсбук маъмурияти саҳифасини исми туфайли 3 марта блоклаб қўйган.

Фук эндиликда Фейсбук маъмурияти ходимларини ўзини таҳқирлашда айбламоқда.

Қайд этиш керакки, шунга ўхшаш ҳолат бундан аввал ҳам кузатилганди. Бир сафар Фейсбук исми Isis бўлган қизнинг саҳифасини ИШИД аббревиатураси билан ҳамоаҳанглиги учун тўсиб қўйганди.

Top