23:41 / 23.11.2015
3307

Google Android-қурилмаларда 74 фоиз паролни четлаб ўта олиши мумкин

Нью-Йорк округ прокурори томонидан тайёрланган ҳужжатга кўра, Android’нинг эски версиясидан фойдаланувчиларнинг 74,1 фоизи Google компанияси томонидан паролни четлаб ўтган ҳолда очилиши мумкин. Бу ҳақда TheNextWeb маълум қилди.

Android’нинг эски версиясида ишловчи қурилмаларнинг ичидаги барча маълумотлар суд сўрови билан терговчиларга тақдим қилиниши мумкин. Полицияга Android 5.0 ва ундан юқори версияларда ишловчи рақамли ташувчининг тўлиқ шифрланиши тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай қурилмаларнинг миқдори 26 фоизни ташкил қилади.

“Суд экспертлари суд экспертизасининг турли услубларидан фойдаланиб, бундай қурилмалардаги паролларни четлаб ўтишлари мумкин. Android’нинг баъзи бошқа турларида агар тинтув учун рухсат бўлса, буни Google қилади ва шу билан ҳуқуқ-тартибот муассасаларига бундай қурилмалардан маълумотларни олишда ёрдам беради”, дейилмоқда ҳисоботда.

iOS 8 ва ундан юқори версияларда маълумотларнинг тўлиқ шифрланиши бошидан ёқиқ бўлади, шунинг учун Apple компанияси бу қурилмалардаги паролларни четлаб ўтолмайди.

Top