19:48 / 23.11.2015
2656

Қозоғистонда нефть-сервис компанияларининг 40 минг ходими ишидан маҳрум бўлиши мумкин

Қозоғистонда нефть-сервис компанияларининг 40 минг ходими ишидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Владимир Школьник баёнот берди.

Башоратларга кўра, 2015 йили ер ости бойликлари билан шуғулланувчи компанияларининг умумий даромади миқдори 2014 йилдагига қараганда 52 фоизга тушиб кетади. Бу эса компанияларни асраб қолиш учун жиддий чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Сервис ва маош 31 фоизга қисқартирилади.

“Тушунарлики, бу нарса кейинги йилда ҳам давом этса, операцион харажатлар ҳам қисқаради... 40 минг киши таҳдид зонасида бўлиши мумкин... бу сервис компанияларига тегишли маълумотдир. Бевосита нефть қазиб олувчи компаниялар ҳақида гапирсак, у ерда вазият янада оғирроқ”, - тан олди вазир.

Top