10:03 / 23.11.2015
11171

Тошкентда Афғонистондаги зилзила таъсири сезилди

22 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 23:16 да Тошкентда кучсиз ерости силкиниши кузатилди. 

Европа-ўртаерденгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида 6 балли ерости силкиниши қайд этилган.

"Тошкент" марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, ушбу зилзиланинг таъсири Тошкентда 1-2 балли, Сурхондарёда 2 балли ерости силкинишлари билан аксланган.

Қайд этиш керакки, 20-21 ноябрь кунларида Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистонда бўлган бир неча ерости силкинишлари сезилди.

17 ноябрь куни соат 22:29 да Тошкентда 2,5—3, 20 ноябрь куни 9:46 да 2 балли , 21 ноябрь куни 5:16 да Тoшкентда 2 ва Наманганда 3 балли зилзилалар содир бўлган эди.

Top