21:21 / 23.11.2015
7098

Тошкентда инкассация хизматининг Captiva’си иштирокида ЙТҲ юз берди

23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Қоратош даҳасида, Ўзбекистон Банклари ассоцияси биноси қаршисида инкассация хизматига тегишли Captiva автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Водители Ташкента" гуруҳида хабар қилинган.

Ҳодиса гувоҳлари томонидан олинган фотосуратларда инкассатор автомобили қайрилиб олишга ҳаракат қилган вазиятда, қатнов қисми бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили билан тўқнашиб кетган.

"Ушбу ЙТҲ да қайси томоннинг айбдор эканлиги ва  автоҳалокатлар билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум", дейилади UZ24.uz хабарида.

Top