10:24 / 23.11.2015
3548

Зидан: "Бенитес "Реал" мураббийи. Мен шошаётганим йўқ"

“Реал Мадрид” ёшлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг биринчи жамоа таркибида фаолият олиб бориши ҳақидаги фикрларга изоҳ берди.

“Мен “Кастилья” мураббийиман, Бенитес эса “Реал”нинг биринчи жамоаси мураббийи, ҳозирча ҳаммаси жойида.

Менда ҳали кўп камчиликлар бор. Лекин мураббий ҳар доим ҳам тўлиқ тайёр бўлмайди. Ҳозир ҳам футболчилик фаолиятимдаги каби босқичма-босқич ҳаракат қилмоқдаман. Ҳеч қаерга шошаётганим йўқ”, – деди Зидан.

 

Top