08:16 / 24.11.2015
3187

“Россия темир йўллари” Эронда темир йўл линияларини электрлаштириш бўйича шартнома имзолади

Россиянинг RZD International ва “Эрон темир йўллари” компаниялари Гармсар-Инча-Бурун темир йўл қисмини электрлаштириш лойиҳаси бўйича лойиҳалаштириш, материаллар ва қурилмалар етказиб бериш ҳамда қурилишни олиб бориш бўйича шартнома имзолашди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.    

Шартномани имзолаш маросими Россия ва Эрон президентлари учрашувлари натижаларига кўра улар иштирокида бўлиб ўтди.

“Россия темир йўллари” (“Российские железные дороги”) маълумотларига кўра, ушбу темир йўл қисмининг узунлиги 495 км ни ташкил қилади.

Гармсар Эрон марказида, Теҳрондан шарққа томон 80 км узоқликда, Инча-Бурун эса Туркманистон билан чегарада жойлашган.

Аввалроқ “Россия темир йўллари” Эрондаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 860 млн доллар сарфлаши маълум қилинганди.

Top