Жаҳон | 09:22 / 24.11.2015
2791
1 дақиқада ўқилади

АҚШда мактабини портлатиб юборишни режалаштирган ўспирин қўлга олинди

АҚШнинг Индиана штати полицияси ўзи ҳаракатга келувчи портловчи қурилма ёрдамида мактабини портлатиб юборишни режалаштирган ўспиринни қўла олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

18 ёшли Женатан Дулининг уйи текширувдан ўтказилганда, у ердан портловчи қурилмалар учун ишлатиладиган материаллар топилган. Унга қарши қўрқитиш ва портловчи қурилмалар материалларини ноқонуний сақлаш айби қўйилган.
Дулининг режаси ҳақида полицияни мактаб ўқувчиларидан бири огоҳлантирган.