15:17 / 24.11.2015
7577

Илм-фан янгиликлари: бугун Люси 41 ёшга тўлди

1974 йилнинг 24 ноябрь куни палеоантрополог Дональд Жохансон бошчилигидаги Франция-АҚШ экспедицияси Эфиопиядаги Аваш дарёси водийсидан австралопитек суякларини топди. 3.2 млн йил муқаддам яшаган аёл суяклари палеоантропология фанида улкан ўзгариш ясади.

Топилма, суяклар аёл кишига тегишли бўлгани боис, шартли равишда “Люси” деб аталди. Бир неча йиллардан сўнг экспедиция раҳбари шу ном остида китоб нашр этди.

Суяклар 40 фоизга сақланиб қолган бўлиб, бу фанда камдан-кам кузатиладиган ҳолатдир. Бу австралопитекларнинг ташқи қиёфасини илгаригидан анча тўлиқ тиклаш имкониятини берди. Айтилишича, топилма амалга оширилганидан азбарои хурсанд археологлар ўша куни қароргоҳларида чинакам байрам уюштиришган, магнитофонда The Beatles гуруҳининг Lucy in the Sky with Diamonds қўшиғи янграб турган.

Люсининг пластикдан ишланган нусхаси Аддис-Абебадаги Эфиопия миллий музейида сақланади.
Олимларнинг аниқлашича, Люси ҳалок бўлганида 25-30 ёшлар орасида эди.

Top