20:42 / 24.11.2015
3959

Ит ўзининг эгалари учун никоҳ видеосини суратга олди

АҚШда Райдер лақабли сибир хаски зотига мансуб ит ўзининг эгалари Маршалл ва Эдди Бернетт учун никоҳ видеосини суратга олди. Никоҳ маросими 2014 йилнинг қишида бўлиб ўтган, бироқ роликни монтаж қилиш учун маълум вақт кетган, деб ёзмоқда Metro нашри.

“Бизнинг ит Райдер бу видеонинг оператори бўлиши кераклигига туриб олди ва у буни аъло даражада бажарди”, деб изоҳ қолдирди YouTube’да чоп этилган видеога Эдди Бернетт.

Ёш оила GoPro камерасини итнинг белига маҳкамлаб, никоҳ маросимига тайёрланиш пайтида камерани ёқиб қўйишган. Меҳмонлар Райдер маросим ва келин-куёв бўса олиши пайтида бошқа ерларга югуриб кетмаслигини кузатиб турдилар. 

“Бизнинг қорли никоҳимиз (итимиз нигоҳида)” деб аталган бу ролик YouTube’да 340 минг намойиш йиғишга муваффақ бўлди.

Итлар ёрдамида GoPro камерасига олинган видеолар YouTube’да катта муваффақият қозонган. 2015 йил январда Волтер лақабли лабрадор Италиядаги саёҳатини видеога олган ва бу видео тармоқда “тўрт оёқли операторлар” суратга олган энг машҳур роликлардан бири бўлди. Ушбу ролик 1,2 млн намойиш йиға олган.

Top