19:46 / 24.11.2015
2581

Коллеж битирувчилари учун “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”га экскурсия ташкил этилди

2015 йилнинг 20 ноябрь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Яккасарой тумани Кенгаши ташаббуси билан “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда очиқ мулоқот ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” дастури ижроси юзасидан ташкил этилган ушбу тадбир доирасида Яккасарой туманида жойлашган бир қатор ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг экускурцияси ташкил этилди. Шу билан биргаликда, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 80 нафар битирувчига келажакдаги мақсадларини амалга оширишлари учун тавсиялар берилди.

Top