20:05 / 24.11.2015
5133

Лавров Туркия сафарини бекор қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия сафарини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу қарорга келиниши Туркия томонидан Сурия осмонидаги Россияга тегишли Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёти уриб туширилгани билан боғлиқ.

Россияга тегишли ва Сурияда жангариларга қарши амалиётларда иштирок этаётган Су-24 русумли самолёти Туркия ҳаво чегарасини бузиб ўтганлиги учун уриб туширилган.

Россия томони самолёт фақат Сурия ҳудудида ҳаракатланганини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати ҳузурига АҚШ, Франция, Хитой ва Буюк Британия элчиларини шу ҳодиса бўйича муҳокама ўтказиш мақсадида чақирилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, Туркиянинг Россиядаги ҳарбий атташеси Су-24 ҳалокати бўйича суҳбат ўтказиш учун чақирилган.

Top