10:43 / 24.11.2015
1747

Мануэль Нойер: Олимпиакос" сафарда кучлироқ, улар Лондон ва Загребда ғалаба қозонишди

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ЕЧЛ 5-тури доирасидаги "Олимпиакос"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз "Олимпиакос"ни сафарда нақадар кучли эканлигини биламиз. Улар Загребда ва Лондонда ғалаба қозонишди. Биз албатта эртага ғалаба ишқида майдонга тушамиз. Вазифа гуруҳ пешқадами бўлиш", - дейди Нойер.

Мюнхенликларнинг "Олимпиакос"га қарши ўйини бугун, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади. Айни вақтда гуруҳда "Бавария" 12 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Олимпиакос"да эса 9 очко бор.

Top