00:12 / 24.11.2015
10935

ОАВ: махсус хизматлар бомба А321 бортининг қаерига ўрнатилганини аниқлашди

Терговчилар ва махсус хизмат ходимлари Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг Airbus A321 самолётининг қаерига портловчи қурилма ўрнатилганини аниқлашга муваффақ бўлишди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Аниқлашга кимёвий ва бошқа махсус экспертиза воситаларидан фойдланилгани эътироф этилган.

Манбаларнинг маълум қилишича, портловчи қурилма 30А ва 31А ўриндиқлари орасида ишга туширилган.

Портлаш қуввати тротиль эквиваленти бўйича 1 кг. ни ташкил этган.

Top