21:06 / 24.11.2015
2518

Ўзбекистон ТИВда ЕТФХ бўлими бошлиғи билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа ташқи фаолият хизматининг Марказий Осиё бўйича бўлими бошлиғи Тойво Клаар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тайво Клаар “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” кичик қўмитасининг адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан “Марказий Осиё – ЕИ” шаклидаги учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Учрашувда Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк иштирок этди.

Top