19:00 / 24.11.2015
6174

Су-24 уриб туширилиши муносабати билан НАТО элчиларнинг фавқулодда мажлисини ўтказди

Шимолий Атлантика альянси Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгани муносабати билан элчиларнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказади. Бу ҳақда Itele телеканали хабар қилди.

“Шимолий Атлантика альянси кенгаши йиғилиши Туркия илтимосига кўра 17:00 (Тошкент вақти билан 21:00)да бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ НАТО ҳодиса юзасидан баёнот қилишни режалаштираётгани маълум бўлган эди.

Top