21:43 / 24.11.2015
7290

Туркия БМТ бош котибияти ва ХК аъзоларига Су-24 воқеаси бўйича хат жўнатди

Туркия хат орқали БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашига Россиянинг Су-24 русумли бомбардимончи ҳарбий самолёти уриб туширилгани бўйича маълумот жўнатди. Бу ҳақда туркиялик дипломатга асосланган ҳола Рейтер агентлиги хабар қилган.

Бироз олдинроқ, Туркия ҳукумати БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бўлган мамлакатларнинг (Россия Федерацияси, Хитой, Франция, Буюк Британия ва АҚШ) Истанбулдаги элчиларини Сурия билан чегара ҳудудида Су-24 самолётининг уриб туширилиши бўйича муҳокама ўтказиш учун чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь, сешанба куни Туркия Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини ўз ҳаво ҳудудини бузиб киргани учун уриб туширди.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, самолёт фақат Сурия ҳудудида парвоз қилган.

Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолётининг Сурия ҳудудида уриб туширилишини орқадан берилган зарба сифатида баҳолаган.

Top