11:54 / 24.11.2015
2518

Хитой давлат банкларининг топ-менежерлари маошнинг пастлиги туфайли ишдан бўшамоқда

Хитойнинг энг йири давлат банклари раҳбарлар кадрлар топишга қийналмоқда, негаки топ-менежерларнинг кўпчилиги маошнинг пастлиги туфайли ишдан бўшамоқда. Бу ҳақда China Daily нашри ёзмоқда.

“Юқори даражадаги раҳбарларнинг ишдан бўшатилиши тўлқини Хитой банкларида мисли кўрилмаган даражага етди. Давлат банкларидаги эскича маошлар ҳамда онлайн молия секторидаги катта маошли ишларнинг кўплиги бу тенденцияни янада ривожлантирмоқда”, - дейилади нашрда.

52 нафар етакчи банк бошқарувчилари ўз ихтиёрига кўра бўшаб, бошқа соҳаларга ўтиб кетган. Булар орасида Хитой банки ва Хитой қурилиш банки ходимлари ҳам бор. Фонд биржаларининг маълум қилишича, 16 листинг банкларидан яна 10таси президентлари ва президент ўринбосарлари билан шартномаларни бекор қилганликларини маълум қилишди.

Top