15:24 / 24.11.2015
3708

Янгийўллик фаоллар икки чегарабузарни қўлга олди

Тошкент вилояти Янгийўл туманининг чегара яқинидаги “Умид” маҳалласи фаоллари томонидан икки нафар чегарабузар қўлга олинди. Бу ҳақда “Умид” маҳаллари фуқаролари билан бўлиб ўтган давлат чегараси хавфсизлигига бағишланган учрашувда маълум қилинди.

«Ташкентская правда» нашрининг ёзишича, учрашувда мисол сифатида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Саида Одилова (исм ва фамилия ўзгартирилган)бир неча бор ноқонуний йўллар орқали Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини бузиб ўтгани келтириб ўтилган. У яширин тарзда ўз “бизнеси”ни юрғизиш учун турли маҳсулотларни ташиган. С.Одилова фаоллар томонидан қўлга олиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлига топширилган.

Унга нисбатан энг ойлик иш ҳақининг 110 баробари миқдорида жаримага тортиш жазоси қўлланилди.

Top