10:21 / 25.11.2015
3183

2016 йилнинг 9 февралида Ўзбекистон терма жамоаси Молдова билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Молдова билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси миллий терма жамоанинг қишки йиғинлари доирасида Молдовага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришди.

Ушбу назорат ўйини 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу — ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўзаро учрашув бўлади.

Top