19:10 / 25.11.2015
5202

Афғонистонда героин ишлаб чиқариш 15 йил ичида 50 баробарга ўсган

Россия ва Эрон Афғонистонда 2001 йилда “Метин озодлик” халқаро ҳарбий операцияси ўтказилгандан бошлаб мамлакатда героин гиёҳванд моддаси ишлаб чиқариш қуввати 50 фоизга ошгани ва саноат ишлаб чиқариши кўринишини олганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Москвадаги учрашувда Россиянинг Наркотик моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати директори Виктор Иванов ва Эрон Миллий ассамблеяси раиси Фазли Ҳоди Муслимёр айтиб ўтишди.

БМТнинг наркотиклар ва жиноят бўйича бошқармасининг ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистондаги жиноий тузилмаларнинг наркосавдодан оладиган умумий даромади 3,5 млрд долларни, трансмиллий тузилмаларнинг гиёҳванд моддалар айланмасидан оладиган жами даромади эса 25 баробар кўпроқ, яъни 100 млрд долларни ташкил қилади.

Томонлар гиёҳванд моддалар муаммосини ҳал қилишда биринчи навбатдаги чоралар қаторига наркотик ишлаб чиқарувчи давлатларни бошқача йўллар билан ривожлантириш комплекс дастурлари киритилиши кераклигини айтиб ўтишди.

Гиёҳванд моддаларнинг глобал тарзда ишлаб чиқарилиши ва айлантириш халқаро тинчлик ва хавфсизлик, барқарор иқтисодий ривожланиш ва миллатлар саломатлигига хавф солувчи манбадир, деб таъкидланмоқда.

Гиёҳванд модда ишлаб чиқарилишининг йўқ қилиниши бутун инсоният учун устувор вазифа бўлиши керак ҳамда бу муаммони ҳал қилишда БМТга аъзо давлатлар ҳамда ШҲТ, КХШТ каби халқаро ташкилотлар ўз саъй-ҳаракатларини мужассамлаштириши лозим.

Томонлар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган Россия ва Афғонистон ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларнинг яна ривожланишига тайёргарликларини билдириб ўтишди.

Top