09:52 / 25.11.2015
8909

Америкалик генерал: Туркия ҲҲКда Су-24 самолётини уриб туширишга етарли асослар йўқ эди

Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия чегаралари ҳудудида Россиянинг Су-24 самолётини уриб тушириш зарур деб катта хатога йўл қўйди. Анқара томонидан ҳаракатларнинг тўғри эканини исботлаш учун тақдим этилган фото ва схемалар билан яқиндан танишганда ҳам буни кўриш мумкин.

Ушбу фикрларни 24 ноябрь куни Fox News телеканали эфирида АҚШ ҲҲК штаби раҳбарининг собиқ ўринбосари генерал Томас Макинерни билдириб ўтди.
“Ўйлайманки, турклар катта хатога йўл қўйишди, улар нотўғри ҳукм чиқаришди, - деди у. – Мен радар трекерини кўриб чиқдим. Агарда улар Туркия ҳудудига киришган бўлса, бу 20-40 сония давом этган, ундан кўп эмас.

Менинг ҳисоб-китобимга кўра, самолёт соатига 400-500 узел (740,8 - 925,9 км/соат) тезликда учаётганда уриб туширилган. У 180 даража қияликда ҳаракатланаётган бўлган ва бу самолётнинг Сурия жануби томонга йўл олганини англатади. Туркия нотўғри ҳисоб олган”. У бу каби ҳолатларда ва душманлик манёврлари мавжуд бўлмаганда, АҚШ ҲҲК самолётни уриб туширишга таваккал қилмаслигини айтиб ўтди.

“Бу самолёт ҳужум ҳаракатларини амалга оширмади. Агарда схемани муҳокама қилсак, яқинлашишда чекловларнинг бузилиши ҳақида гапириш адолатдан бўлар эди. Аммо бунинг учун ҳам уриб туширилмайди”, - деди генерал.

Top