18:57 / 25.11.2015
2564

Эрон Қозоғистонга пўлат маҳсулотини экспорт қилишни таклиф қилмоқда

Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Ризо Нематзода Қозоғистон ташқи ишлар вазири Эрлан Идрисов билан учрашуви вақтида Эрон Қозоғистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий ва саноат ҳамкорлигида янги босқичнинг бошланишига умид қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Нематзоданинг таъкидлашича, икки томонлама ҳамкорлик соҳалари Эронда темир ва ҳаво транспорти ривожланиши, кемачиликни ривожлантириш, қўшма инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўлиши мумкин. Икки давлат тадбиркорлари ва инвесторлари биринчи қадам сифатида бир-бирларининг имкониятлари ва салоҳиятлари билан танишиб чиқдилар.

Идрисов ўз навбатида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражасини ошириш мақсадида инвестицион ҳамкорлик учун зарур бўлган салоҳиятларни ўрганиб чиқувчи қўшма ишчи гуруҳ яратиш зарурлигини айтди.

Идрисовнинг айтишича, Эрон Қозоғистонга пўлат маҳсулоти муваффақиятли экспорт қилинадиган давлатлардан бири сифатида қарамоқда. Инвестицион ҳамкорлик соҳалари сифатида Эрон портларида якунланувчи темир йўллар қуриш, Хитой ва Эрон портлари ўртасида кемачилик алоқасини йўлга қўйиш, электровозлар етказиб бериш, эронлик деҳқонларнинг Қозоғистондаги қишлоқ хўжалиги лойиҳаларида иштирок этишлари хизмат қилиши мумкин.

Top