21:16 / 25.11.2015
6654

Эрон ТИВ: Туркиянинг Су-24 самолётига ҳужуми террорчиларнинг ўз қабиҳликларини давом эттиришга ишора бермоқда

Туркиянинг Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётига ҳужуми ва Сурия атрофидаги тангликнинг кучайиши террорчиларга ёлғон ишора юбормоқда.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда айтди.

“Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда Туркия томонидан Россия ҳарбий самолётининг уриб туширилиши Сурия атрофидаги “тангликнинг кенгайишига туртки бериши ва вазиятни мураккаблаштириши” ҳамда бу қадам террорчилик гуруҳларига улар Сурияга қарши ва дунёнинг бошқа қисмларида терактлар амалга оширишни давом эттиришлари мумкинлигига ишора бераётганини айтди”, деб Зариф матбуот котибининг айтган сўзларини келтириб ўтди Press TV телеканали.

Зариф матбуот котибининг таъкидлашича, Зарифнинг айтишича, ушбу нохуш воқеа Сурия атрофида юзага келган вазиятнинг кескинлигини яна бир бор таъкидлайди. Бу вазият бошқа араб давлатларидаги, қолган дунёдаги вазиятларга ва хавфсизликка таъсир қилмоқда. Шу муносабат билан Зариф тез суръатларда террорчиликка қарши глобал фронт шакллантириш зарурлигига ишора қилди.

Top