01:00 / 25.11.2015
4036

Лукашенко Москвага ташрифини бошқа санага кўчирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко 25 ноябрда бошланиши керак бўлган Россияга ташрифини бошқа санага кўчирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ташрифнинг кўчирилишига “Беларусь ва Россия президентлари ишчи графигининг юкланганлиги сабабли” қарор қилинди.

Лукашенконинг Россияга ташрифининг янги муддатлари яқин орада дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.

Top