19:42 / 25.11.2015
5610

ОАВ: Туркия Сурия билан чегара ҳудудига 20та танк жўнатди

Туркия Сурия билан чегарадаги Газиантеп ҳудудига чегара чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча 20та танк жўнатди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берган.

"Туркиянинг ғарбий вилоятларидан 20та танк темир йўл орқали мамлакатнинг жануби-шарқий қисмидаги Газиантеп ҳудудига жўнатилди. Сурия билан чегара яқинига йўл олган танкларни полиция ва жандармерия қўриқлаб бормоқда", дейилган хабарда.

Бироз олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сурия билан Туркия чегарасини жангарилар оқимини тўхтатиш учун ёпиб қўйишни тавсия қилганди.

Top