21:20 / 25.11.2015
10286

Озодбек Назарбеков ўз фан клуби билан учрашувда (Фото)

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижоддан ташқари фаолияти акс этган фотосуратлар хонанданинг фан-клуби томонидан Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Даракчи» нашри хабар чиқарган.

Хонанда «Ozodbek Nazarbekov — Zinnura ishqibozlar klubi» номли фан-клуб ташкил этилганининг олти йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этган.

«Озодбек Назарбеков ижоди билан бирга янги истеъдодларни қўллаб-қувватлашдан ҳам толмаяпти», — дейилади газета хабарида.

Фан-клубга ёш болалар ҳам аъзо, суратда эса энг ашаддий «фанат» — Фазлиддин.

Тадбирда 100 нафар мухлисга Озодбек Назарбековнинг дастхати билан совғалар топширилган.

«Дарвоқе, санъаткорнинг веб-саҳифаларини кузатаётганимизда бир суратга кўзимиз тушди, бу сизларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шунча ишидан ортган Назарбеков, қизалоғининг сочини ҳам майда кокил қилиб ўраб қўйишга вақт топибди», — деб ёзади «Даракчи» нашри.

Top