14:27 / 25.11.2015
2633

Россия ФВВ: Авиаалоқалар узилганидан буён Мисрни 90 мингга яқин россиялик тарк этди

Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқаларнинг тўхтатиб турилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар 89 мингдан ортиқроқ россиялик Мисрни тарк этишган, дея хабар беради Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Манбанинг маълум қилишича, охирги кунда Россияга 12 нафар йўловчи транзит йўли билан қайтиб келган.

Жами бўлиб 416 рейс орқали Мисрни 89 мингдан ортиқроқ одамлар тарк этишган.

«Хургада шаҳридаги Шарм-аш-Шайх аэропортида бешта рейсдан иборат йўловчилар юклари қолмоқда», — дея аниқлик киритади ФВВ.

Авиаалоқалар бекор бўлганидан бошлаб Россияга сайёҳларнинг деярли 780 тонна миқдоридаги ортиқча юклари қайтариб олиб келинган.

Top