СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилояти Шўрчи туман бўими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро Ғ. Данаеванинг аризасига асосан тумандаги деҳқон бозори яқинида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Мамарай Маматов шериги Ботир Шербоев билан биргаликда 9.5 минг долларни маълум суммага келишиб сотаётганида қўлга олинди. Уларнинг ёнидан 2.115 млн сўм олиб қўйилди.
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, қисқа муддатда валютафурушларга жазо тайинланган.