10:52 / 25.11.2015
2402

Тунисда 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Тунис ҳукумати мамлакат ҳудадида 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ушбу ҳолат мамлакат президенти Бежи Каид ас Себсий томонидан президент қўриқчилари бор автобуснинг портлатиб юборилганидан сўнг эълон қилинган. Портлаш натижасида 12 нафар киши ҳалок бўлган.

Портлаш Тунис сайёҳлик вазирлиги ва ички ишлар вазирлигидан унча узоқ бўлмаган ерда содир бўлган. Манбанинг маълум қилишича, теракт ҳудкуш-террорчи томонидан ўзини портлатиб юбориши натижасида содир бўлган.

Top