18:40 / 25.11.2015
2732

Урганчда болалар майдончаларининг сафи яна биттага кўпайди!

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Урганч шаҳрида “Ucell Қувонч макони” лойиҳаси доирасида навбатдаги болалар майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали очилиш маросимида Ucell Компаниясининг раҳбарияти, ОАВ ва маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда тадбирнинг энг муҳим меҳмонлари – болалар иштирок этишди. Бугунги кунда Компания ҳисобида 4 та замонавий ва ёрқин болалар майдончалари Фарғона, Қарши, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг болаларига хизмат қилиб келмоқда.
«Майдончалар дизайни ва уларни жамлаш жараёни ҳалқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилиб, болаларнинг ҳавфсизлиги ва соғлом ривожланиши бу борада муҳим аҳамиятга эга» - дея таъкидлади Родиcа Вербениуc, Ucell Компаниясининг корпоратив алоқалар департаменти директори.


Мусиқа садолари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонларни жамлади. Шодиёнага барча маҳалла аҳли йиғилди. Бир соат давомида эртак қахрамонлари эртакомуз чиқишлари билан барчани шод этишди. Тадбир қатнашчиларининг ҳар бири танловларда иштирок этиб, ўз истеъдодини намойиш этди ва совғаларни қўлга киритди. Тадбирнинг энг асосий совғаси бу – ободонлаштирилган ҳудудда ўрнатилган арғимчоқлар бўлди.
“Бугун бизнинг қувончимиз чексиз! Энди дўстларим билан ўйнайдиган қувонч маконимиз бор. Мен бундай макон айнан менинг маҳалламда қурилганидан фахрланаман ва барча дўстларимни бу ерга таклиф қиламан” – дейди Беҳзод Аюпов.
Болалар майдончаси сизни қуйидаги манзил бўйича кутиб қолади: Урганч шаҳри, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси.


Ушбу лойиҳа Компаниянинг ишлаб чиқилган йиллик ижтимоий-иқтисодий дастури таркибига кириб, режага кўра Ўзбекистон бўйлаб 12 та майдонча қурилиши кўзда тутилган. Фарғона, Қарши, Бухоро ва Урганч шаҳарларида истиқомат қилувчи болалар ўз қувонч маконларига баҳо бериб улгурдилар! Компания лойиҳани амалга оширишда ўз ёрдамини аямаган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ушбу лойиҳада иштирок этган жойлардаги истиқомат қилувчи аҳолига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Ucell Компанияси Республика бўйлаб қувонч кўприкларини қуришда давом этади.

Top