19:21 / 26.11.2015
7376

12 йил кўпроқ умр кўришнинг 7 хил усули

Агар узоқроқ умр кўрмоқчи бўлсангиз, унда ҳаёт тарзингиз ва одатларингизни бироз ўзгартиришингизга тўғри келади. Инсон ҳаёти тўғрисидаги баъзи маълумотларга асосланиб, унинг тахминий ёшини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бундай нарсалар сирасига овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, ирсият ва ижтимоий ҳаёт киради.

Бостондаги тиббиёт марказида дарс берувчи, профессор-гериатр Томас Перлз ўзининг илмий изланишлари асосида узоқ умр кўрувчилар тўғрисида онлайн-тадқиқод ўтказди. Унинг фикрича, узоқ умр кўрувчиларнинг одатларини ўзлаштириш орқали бошқалар ҳам маълум миқдорда ҳаётини узайтириши мумкин экан. Айнан неча йил қўшилиши аниқ эмас. Бироқ сиз соғлигингизни яхшилаб, салбий одатларингиздан халос бўлишингиз ва ҳаётингизни хотиржамликда ўтказишингиз мумкин.

Хўш, қандай қилиб ҳаётимизни ўзгартирсак ва узайтирсак бўлар экан?!
Технологик қайта ишлашга учраган гўштни тановул қилманг – 4 йил умр қўшилади

 

Таомни тез пиширадиган ресторанларда истеъмол қилишни камайтириш билан умрингизни 4 йилга чўза оласиз.

Етарли миқдордаги кальций истеъмол қилиш – ярим йил қўшади

Ҳар куни чой ва қаҳва билан сут ичишнинг ўзи ёшимиз катта бўлганида остеопорознинг олдини олиш учун бизга керакли миқдордаги кальцийни таъминлаб бера олмайди. Кальций яна пишлоқ ва баргсимон сабзавотлар таркибида ҳам учрайди. Мана шундай маҳсулотларни кундалик таомномамизга қўшишимиз мақсадга мувофиқ.

Кундалик машғулотлар – 5 йил қўшади

 

Умримизни узайтириш учун фақатгина овқатланиш тарзимизни ўзгартиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Ҳафтасига 2-3 марта шуғулланиб туриш ҳам кони фойда. Машғулотлар давомийлиги мўътадил аэробик машқлар билан биргаликда 150 дақиқадан кам бўлмаслиги керак. Шу тарзда сиз юрак касалликлари ва қандли диабет хавфини олдини олишингиз, кайфиятингизни кўтариб, ўзингизни тетик ҳис қилишингиз мумкин.

Мунтазам врач кўригидан ўтиш – ярим йил қўшади

Кўпроқ машқ қилишга ҳаракат қилинг-у, лекин врач назоратидан ўтиб туришни ҳам канда қилманг. Доктор ҳузурига бориш касалликнинг олдини олишга ёки уни буткул бартараф этишга сабаб бўлади. Бу айниқса, оиласида ирсий касаллиги мавжуд бўлган кишиларга тааллуқлидир. Врач кўригига мунтазам боринг, бироқ берилиб кетманг.

Вақтингизни кўпроқ оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан ўтказинг – бу билан яна ярим йил ютасиз

 

Яқинларингиз ва қариндош-уруғингиз ҳар қандай қийин дамларни ва стрессни енгишга кўмаклашади. Ижобий муносабатлар йил ўтган сайин инсонни ақлий фаолиятини тезлаштиради ва ижтимоий ҳаётда фаоллаштиради.

Ультрабинафша нурланишнинг олдини олинг – ярим йил қўшилади

 

Агар сиз қуёш нури теримга таъсир қилмайди, деб ўйласангиз ва уни қуёшдан ҳимоя қилмасангиз, бу хатоингиз учун жавоб беришга тўғри келади. Қуёш нури тери саратонига олиб келиши мумкин.

Тишларингизни ҳар кун ювинг – 1 йил қўшилади

Агар тишларингизни ҳар кун тозалашни унитсангиз бир қатор муаммоларни орттириб оласиз: милкнинг касалланиши, тиш емирилиши ва тушиши. Милки касал бўлган одамларда буйрак ва қандли диабет билан оғришга мойиллик кузатилади.

Кофеиндан воз кечиб, фақат эрталаблари бир чашка қаҳва билан кифояланадими, дангасалик билан курашиб машқ қилишни бошлайдими ёки зарарли маҳсулотларни рад этадими – қарорни ҳар ким ўзи қабул қилади. Бироқ бир ўйлаб кўринг, воз кечиш мумкин баъзида эса, зарур бўлган одатларимизни қилишда давом этиб, қимматли ҳаётингизни хавф остига қўймаяпсизми?! Юқоридаги тавсияларга қулоқ тутсангиз умрингизни бироз бўлса-да, узайтиришингиз аниқ, ҳеч бўлмаганда уни самарали, хушчақчақ ва ортиқча касалликларсиз ўтказишингиз тайин!

Top