20:45 / 26.11.2015
4602

АҚШ Суриянинг Кобани шаҳрига 50 нафар ҳарбий юборди

АҚШ Суриянинг шимолидаги Кобани шаҳрига камида 50 нафар ҳарбий юборди, деб хабар бермоқда Al Mayadeen нашри.

Ҳарбийлар курдларни ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ИШИД жангариларига қарши курашаётган коалиция аъзоларига ўз саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш чақириғи билан юзланганди.

Ўз навбатида Пентагон раҳбари Эштон Картер агар АҚШ ИШИДга қарши бирга курашса бўладиган маҳаллий кучларни топа олса, Сурияга АҚШлик ҳарбийларнинг қўшимча гуруҳи “шубҳсиз” жўнатилишини айтган эди. АҚШ Сурияда маслаҳатчилар сифатида махсус операциялар бўйича кам сондаги мутахассисларни жойлаштиришни режалаштирган эди.

Top