00:33 / 26.11.2015
5522

ОАВ: Қатар пойтахтида бир кунда бир йиллик ёғингарчилик миқдори қайд этилди

Қатарда тошқин келтириб чиқарган кучли ёмғир ёғиб ўтди. AFP берган маълумотга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида мактаблар ва АҚШ элчихонаси ёпиб қўйилган.

Қатарда тун давомида ёмғир тинмаган. Метеорология хизматининг маълум қилишича, йиллик ёғингарчилик миқдори одатда 74 мм бўлган мамлакатда 80 мм ёғин ёққан.

Тошқиндан АҚШ биноси зарар кўрган ва уни ёпиб қўйишган.

Қатар ФВВ ҳайдовчиларга ўз автомобилларини эҳтиёткорлик билан бошқаришни тавсия этган.

Top