16:30 / 26.11.2015
3089

Озарбайжонда миллий хавфсизлик вазирлигининг 19 ходими мансабини суиистеъмол қилгани боис қўлга олинди

Озарбайжонда миллий хавфсизлик вазирлигининг 19 нафар ходими хизмат мансабини суиистеъмол қилганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратурасига таянган ҳолда Vesti.az сайти ёзмоқда.

Айтилишича, вазирлик раҳбарлари ва ходимлари тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралишишда, уларнинг телефон қўнғироқларини махфий эшитишда айбланмоқда.

Шунингдек, электрон ахборот ташувчилар ёрдамида ҳамда бизнесменларни таъқиб қилиш йўли билан бировларнинг мулкига чанг солингани аниқланди.
Қўлга олинган ходимлар айби билан 57 кишининг манфаатларига зарар келтирилган.

Top