18:41 / 26.11.2015
6281

Тошкентда дунёдаги энг ингичка смартфон сотилиши бошланди

Тошкент шаҳридаги электрон техника дўконларида Samsung Galaxy Tab S2 планшети сотила бошлади, деб хабар беради “mobinfo.uz”.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, Samsung Galaxy Tab S2 дунёдаги ҳозирга қадар ишлаб чиқарилган смартфонлар ичида энг ингичкаси ҳисобланади. Унинг эни бор-йўғи 5,6 миллиметрни ташкил этади. Планшет 2015 йилнинг ёзида кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган эди. Унинг икки хил: 8 ва 9,7 дюймли турлари ишлаб чиқарилган.

Планшет моделлари бир-биридан ҳажми жиҳатидан фарқ қилади. Улар техник жиҳатдан деярли бир хил. Қурилмаларнинг ҳар иккаласига ҳам 4 ядроли Exynos 5433 процессори, 3 Гб тезкор, microSD картасини ўқий оладиган 32 Гб қурилма хотирасига, 8 мегапикселли асосий камера, 2,1 мегапикселли олд камерага эга.

Тошкентдаги техника дўконларида бу қурилма тахминан 3 миллион сўм атрофида сотилмоқда.

Top