11:09 / 26.11.2015
8029

Тошкентда такси ҳайдовчисига ҳужум қилинди

2015 йилнинг 25 ноябрь куни кечасида Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси номаълум шахслар ҳужумига йўлиққан.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида қолдирилган хабарга кўра, ҳайдовчи бу вазиятда рация орқали ўз шеригини ёрдамга чақиришга муваффақ бўлган.

"Воқеа жойига иккинчи ҳайдовчи милиция ходимларини эргаштириб келган. Талончилар қўлга олинган. Кечаси йўлларда эҳтиёт бўлинг", дея ёзади бу ҳақда хабар берган манба.

Top