16:22 / 26.11.2015
12770

Туркия ҳарбийлари уриб туширган Су-24 учувчиси аслан қозоғистонлик бўлиб чиқди

Россиянинг Туркия ва Сурия чегарасида уриб туширилган Су-24 бомбаловчи самолётининг учувчиси Олег Пешков Қозоғистонда туғилгани аниқланди. У узоқ йиллар Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Усть-Каменогорск шаҳрида яшаб келган.
45 ёшли ҳарбий самолётга ракета тегиши пайтида катапультани ишга туширишга улгурган эди, аммо парашютда тушаётган ҳарбий туркман томонидан ердан отиб ташланди.

Унинг келиб чиқиши ҳақидаги ахборотни бир нечта қариндоши, шунингдек, у таҳсил кўрган муассаса ходимлари тасдиқлади.
“У 1985 йили мактабни тамомлади. Свердловскдаги (бугунги Екатеринбург) Суворов номли ҳарбий даргоҳга ўқишга кирди, Харьков авиация мактабини тамомлади. Липецкда яшади. Шу кунларда биз битирувчимиз хотирасига мактаб митингини ташкил қилдик”, - деди ўқув ишлари бўйича мактаб директорининг муовини Елена Лукина.

Пешковнинг дўсти, Усть-Каменогорскда яшовчи Вячеслав Парий бола онаси эрта вафот этгани туфайли ўгай отасининг қўлида қолганини айтди.
“Харьковдан сўнг Олег Кантда ишлади – африкаликларга машғулотлар ўтган”, - деди у.
Пешковнинг ўғли ва қизи бор эди. Укаси Павел Пешков ҳам ҳарбий хизматчидир. Айни пайтда у Новосибирскда ишлайди.

Top