07:36 / 26.11.2015
13254

Туркия-Сурия чегарасида юк машиналар карвони бомбардимон қилинди

Туркия-Сурия чегарасида 20 та юк машинадан иборат карвон бомбардимон қилинди. Ҳужум машиналар Туркия чегарасидан 5 км узоқликда бўлганда ва Суриянинг Аъзаз шаҳрига кетаётганда амалга оширилган. Ҳужум оқибатида камида 7 нафар одам (барчаси ҳайдовчилар) ҳалок бўлган ва яна 10 киши жароҳат олган.

Юк машиналарда тижорат маҳсулотлари ва гуманитар ёрдам олиб кетилаётган бўлиши мумкин. Туркиянинг Hurriyet нашри маълумотларига кўра, юк машиналари қочқинлар лагерига кетаётган бўлган.

Ҳужумни ким амалга оширгани номаълумлигича қолмоқда. Humanitarian Relief Foundation гуманитар ташкилотининг твиттерида таъкидланишича, юк машиналари Россия самолётларининг ҳаводан берган зарбаларига учраган. Нашрнинг таъкидлашича, буни Сурия авиацияси амалга оширган бўлиши мумкин.

Top